Чирчиқ дарёси ҳудудида табиатга 674 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди
Қум-шағални ноқонуний қазиб олган шахс иши Бош прокуратурага оширилди.

Фото: Экология вазирлиги
Тошкент вилояти, Чирчиқ дарёси ҳудудида қум-шағални ноқонуний қазиб олганлар табиатга жуда катта миқдорда зарар етказди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, фуқаролардан бири экскаваторда қум-шағални ноқонуний қазиб олиб, «S.Q.M» тош майдалаш цехига 2 та юк автомобилида ташиган. Оқибатда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун талаблари бузилган.
Ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар транспорт воситалари жарима майдонига қўйилган.
Қонунбузарлик оқибатида табиатга 674 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани таъкидланмоқда.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

07:40 / 06.05.2025