Фан-техника | 15:11 / 17.01.2025
4464
2 дақиқада ўқилади

LexAI ҳуқуқий чат-боти яратилди

Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда LexAI ҳуқуқий чат-боти яратилди. Ушбу лойиҳа давлат бюджети иштирокисиз, тўлиқ бепул амалга оширилган.

Бугунги кунда чат-ботнинг биринчи функцияси ҳуқуқий масалаларга тезкор жавоб бериш имкониятини тақдим этмоқда.

Яқин орада ишга тушириладиган функциялар:

  1. Ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш – қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини онлайн баҳолаш имконияти;
  2. Ҳуқуқий амалиётни таҳлил қилиш – фойдаланувчиларнинг берган ҳуқуқий кейсларини таҳлил қилиш орқали жавоб тақдим этиш;
  3. Ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш – мустақил ҳужжат тайёрлаш конструктори.

Нега бу лойиҳа муҳим?

Ҳозирги кунда Қонунчилик маълумотлари миллий базасида:

  • 48 мингдан ортиқ ҳужжатлар мавжуд,
  • амалдаги ҳужжатлар сони – 34 мингдан ортиқ,
  • яхлит ҳужжатлар – 28 мингдан,
  • ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутувчи ҳужжатлар – 5 700 дан зиёд.

Чат-ботнинг билимлар базаси 604 миллион белгидан ортиқ бўлиб, ушбу платформани яратишда ҳуқуқ ва IT соҳасидаги тажрибали мутахассислар 5 ойдан ортиқ вақт давомида ишлашган. Шу билан бирга, барча технологиялар Open source манбаларидан фойдаланмасдан, бутунлай мустақил ишлаб чиқилган.

Чат-бот ҳозирда синов режимида ва ҳуқуқшунос-мутахассислар томонидан текширилмоқда. Тез орада барчага очилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий билимларни янада осон ва тезкор етказиб бериш учун мўлжалланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид