Латвия Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини соддалаштириши мумкин
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев Латвия элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.

Фото: ТИВ
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларини Латвияга ишлаш учун ташкилий жўнатиш, виза режимини соддалаштириш, меҳнат миграцияси соҳасида қонунчилик базасини яратиш ва қўшма таълим муассасалари ва марказларини ташкил этиш, шунингдек, Латвиядан мутахассисларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда икки давлат мутасадди идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этиб, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқлади.
Мавзуга оид

12:52 / 08.04.2025
Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида визасиз тартиб жорий қилиниши мумкин

18:40 / 06.04.2025
АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди

20:38 / 23.03.2025
Буюк Британия туристик визани расмийлаштириш учун йиғимларни оширади

21:42 / 18.03.2025