Рақобат қўмитаси Ucell'ни жаримага тортди
COSCOM компанияси томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланган.
Рақобат қўмитаси COSCOM (Ucell) компаниясини жаримага тортди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, олиб борилган мониторингларда COSCOM компанияси томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан COSCOM компаниясига нисбатан «Реклама тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилган.
“Қўмита махсус комиссиянинг қароридан норози бўлган томон қўмитанинг апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади

11:26 / 05.05.2025
Click устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди

16:59 / 18.04.2025
Ucell мобил абонентлар сони бўйича 10 миллионлик маррадан ўтди

15:52 / 14.04.2025