Тошкентда «Газел» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
Мирзо Улуғбек туманида «Газел» йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар ИИББ Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 21 январ куни соат 09:40 ларда Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида 60 ёшли ҳайдовчи О.С. «ГАЗ-32221» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 32 ёшли пиёда Д.Т.ни уриб юборган.
Сўнг ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб 35 ёшли З.З. бошқарувидаги BYD русумли автомашинасига тўқнашган. Тўқнашув зарбидан сўнг BYD 69 ёшли Р.Т. бошқарувида бўлган Matiz’га урилган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид

21:59 / 13.05.2025
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди

19:10 / 13.05.2025
Қозоғистонда онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

19:08 / 13.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади

10:06 / 13.05.2025