Туркия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
2021 йилдан бери Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритиб келган Олган Бекар ўз миссиясини якунламоқда.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 8 феврал куни мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилди.
«Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар жаноблари билан учрашув ўтказдик. Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган биродарлик ришталари ҳар бир соҳада яқин ҳамкорлик учун энг мустаҳкам пойдевор яратмоқда», — деб ёзади Бахтиёр Саидов Telegramʼдаги каналига.
Шунингдек, Ўзбекистон—Туркия қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган элчига самимий миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Олган Бекар 2021 йил 5 март куни Ўзбекистон ТИВга Туркиянинг мамлакатдаги элчиси сифатидаги ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди. Ўша йилнинг апрелида эса президент Шавкат Мирзиёев ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олганди.
Мавзуга оид

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди

16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди

15:39 / 07.05.2025