Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
Суҳбат давомида АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Бугун, 12 феврал куни президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналига ёзиб қолдирди.
Қайд этилишича, суҳбатда тез ўзгараётган воқеликларни инобатга олган ҳолда АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
«Шунингдек, аёллар учун имкониятлар яратиш, таълим соҳасини яхшилаш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдик», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, январ охирларида Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашган эди. Мулоқот давомида апрел ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитига кўрилаётган икки томонлама тайёргарлик масалалари муҳокама қилинганди.
Мавзуга оид

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади

21:38 / 27.05.2025