Парижда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото
Шавкат Мирзиёевни Париждаги Фахрийлар уйида Франция президенти Эммануэл Макрoн кутиб олди.

Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Францияга давлат ташрифини амалга ошираётган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон етакчисини Франция президенти Эммануэл Макрoн кутиб олди.
Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.
Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар Ўзбекистон президенти олдидан тантанали юриб ўтди.
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди ва расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Сўнг Шавкат Мирзиёев отлиқ гвардиячилар ва мотоциклчилар ҳамроҳлигида олий даражада музокара ўтказиш учун Франция президентининг қароргоҳи — Елисей саройига йўл олди.
Мавзуга оид

10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин

21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган

20:15 / 27.05.2025