Жамият | 09:10 / 23.03.2025
6179
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда туристлар автобуси тутаб кетди

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Миробод туманида туристлар автобусида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 22 март куни соат 18:07 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Ойбек кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.

Ёнғин қутқарув  экипажлари айтилган манзилга соат 18:13 да етиб борганда автобус мотор қисмининг электр симларида қисқа туташув содир бўлгани аниқланди.

Айтилган манзилда автобусда ёнғин содир бўлмагани қайд этилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид