Шавкат Мирзиёев Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласни қабул қилди
Учрашувда Ўзбекистоннинг ЕИ институтлари билан муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 27 март куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар беради президент матбуот хизмати.
Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон Шавкат Мирзиёевга Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Жорий йил 3-4 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бугун Ашхобод шаҳрида ўтган вазирлар даражасидаги кўп томонлама учрашувнинг самарали якунлари юксак баҳоланди.
Савдо ва логистика, шу жумладан, Транскаспий транспорт йўлаги салоҳиятини рўёбга чиқариш, рақамлаштириш, «яшил» энергетика, экология, инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишларда икки минтақа ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни илгари суриш, ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишнинг самарали механизмларини жорий қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистоннинг ЕИ институтлари билан муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни қабул қилиш ҳамда мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид

10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган

18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди

12:30 / 27.05.2025