Жаҳон | 14:55 / 22.03.2016
2340
1 дақиқада ўқилади

Брюссель метросида тўртинчи портлаш содир этилди

Брюссель шаҳри метросининг яна бир бекати Arts-loi да навбатдаги портлаш юз берди. Бу ҳақда i24news телеканали мухбири твиттер орқали хабар берган.

Қайд этиш керакки, бу метро бекати АҚШнинг Бельгиядаги элчихонаси яқинида жойлашган.

Бундан олдинроқ, метронинг Maalbeek ва Schuman бекатларида 3 марта портлаш содир этилгани ва жами 13 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ундан олдинроқ, пойтахт аэропортида 2та портлаш содир этилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилганди.

Ҳукумат аэропортни ва барча метро бекатларини ёпишга буйруқ берган.