Ўзбекистон | 17:20 / 03.07.2015
10236
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдаги фармацевтика компанияси биносида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган Nika Pharm номли фармацевтик компанияси биносида катта ёнғин чиқди.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, ёнғин 3 июль кунининг иккинчи ярмида бошланган.
Айни вақтда ҳодиса жойига бир неча ўт ўчириш машиналари етиб борган ва ёнғинни бартараф қилиш учун иш олиб боришмоқда.
Ёнғин сабаблари ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар орқали бинонинг юқори қисмида қалин қора тутун кўкка ўрлаётганини кўриш мумкин.