Фан-техника | 23:14 / 16.07.2015
3633
1 дақиқада ўқилади

Пойабзал ишлаб чиқарувчи компания ва Xiaomi «ақлли» кроссовкалар ишлаб чиқармоқда

Хитойнинг пойабзал ишлаб чиқарувчи компанияси ва смартфон ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси биргаликда «ақлли» кроссовкалар ишлаб чиқармоқдалар, деб хабар бермоқда Getnews.jp портали.

Smart Shoes деб ном олган ушбу кроссовкалар смартфонга Bluetooth орқали уланади ва қадамлар сони, босиб ўтилган йўл ва бунинг учун сарфланган калорияларни ҳисоблай олади ҳамда жисмоний юклама турларини фарқлай олади. Кроссовканинг тагчармида жойлашган датчикларни қувватлаб бўлмайди, бироқ ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, аккумулятор қуввати тахминан бир йилга етади.

Кроссовкалар 30 ва 60 доллардан сотилиши айтилмоқда. Бу икки нархдаги тафоввутнинг сабаби ҳозирча маълум қилинмаяпти.