Жаҳон | 00:18 / 26.07.2015
10428
1 дақиқада ўқилади

АҚШ 11 сентябрдаги терактдан кейин Оқ уйдаги йиғилишдан олинган фотосуратларни чоп этди

АҚШ Миллий архиви 11 сенятбрь куни Оқ уйда олинган 350 дан ортиқ фотосуратни омма ихтиёрига ҳавола этди. Аввал чоп этилмаган ушбу суратлар орасида ўша пайтдаги АҚШ президенти Кичик Жорж Бушнинг АҚШ вице-президенти Дик Чейни, Давлат котиби Кондолиза Райс ва Оқ уй маъмуриятининг қолган аъзолари билан ўтказган йиғилиши суратлари ҳам бор.

Ушбу фотосуратлар PBS нотижорат телеканалининг ҳужжатли кўрсатуви продюсери Колетт Нейруз Ханнанинг сўрови билан чоп этилди.

3 минг киши 2001 йил 11 сентябрда “Ал-Қоида” жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган самолётлар ёрдамида Нью-Йорк, Вашингтон ва Пенсильвания штатида амалга оширилган терактларнинг қурбонлари бўлган. Террорчилар Нью-Йоркдаги Бутунжаҳон савдо марказининг осмонўпар бинолари ва Пентагон биносига учта самолётни олиб бориб урганлар.