Фан-техника | 12:09 / 30.07.2015
20201
2 дақиқада ўқилади

Яндекс.Переводчик’да ўзбек тилига таржима қилиш имконияти пайдо бўлди

Матнларни ва веб-саҳифаларни автоматик равишда таржима қилиш хизмати Яндекс.Переводчик’да ўзбек тилидан ва ўзбек тилига таржима қилиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда "Газета.уз"  IT ва маркетинг соҳасида фаолият юритувчи профессионал таржимон Ҳамза Фозилжоновга асосланиб, хабар берган.

2014 йилнинг охирида ўзбек тили шунга ўхшаш Google Translate онлайн-таржима қилиш хизматининг тиллар рўйхатига киритилган эди.

“Айни пайтда сервис ўзбек тилидан ва ўзбекчага кутилгандек яхши таржима қилолмаяпти. Бироқ ўзбек тилининг бу машҳур хизматларга қўшилишини ўзбек тилининг машинавий таржима қилиниши соҳасидаги муҳим қадам деб ҳисоблайман”, деб айтмоқда IT ва маркетинг соҳасида фаолият юритувчи профессионал таржимон Ҳамза Фозилжонов.

Google Translate ҳақида гапириладиган бўлса, у ерда таржима сифатининг яхшиланиши кўп жиҳатдан ўзбек тилини биладиган кўнгиллиларнинг фаоллигига боғлиқ. Бунинг учун таржимонларнинг махсус ҳамжамияти мавжуд (Google Translate Community).

“Яндекс.Переводчик эса ёпиқроқ хизмат бўлиб, унда кўнгиллилар ёрдами қўлланилмайди. Бироқ таржима сифати кундан-кунга яхшиланиб боради, деб ишонаман”, деб қўшимча қилиб ўтди Ҳамза Фозилжонов.

Яндекс.Переводчик хизмати айни пайтда 63 та тил, Google эса 90 та тилда таржима қила олади.

Мавзуга оид