Фан-техника | 20:16 / 05.08.2015
8866
1 дақиқада ўқилади

Йўл қурилишига халақит бераётган Audi автомобилини ўз жойида қолдиришга “қарор қилинди”

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Москванинг марказидаги Кузнецкий мост кўчасига қўйилган ва йўлни таъмирлаётган ишчиларга халақит қилган оқ рангли Audi автомобилига эътиборларини қаратдилар. Ишчилар машинани бошқа жойга олдириб қўйиш ўрнига, уни барча томондан қазиб чиқиб, уни асфальтдан иборат кичкина “оролча”да қолдиришга қарор қилишди.
Ушбу вазият гувоҳлари машинанинг сурати, видеосини олиб, ижтимоий тармоқларда чоп этишга тушиб кетишди.
Кўпчилик фойдаланувчилар автомобиль эгасига раҳмлари келган ҳолда Россиядаги “маъносиз ва аянчсиз” йўл таъмирлашлар устидан шикоят қилишди.