Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:35 / 28.08.2015
2639
1 дақиқада ўқилади
Остонада Қозоғистон темир йўллари биносига ўт кетди
Остонада бугун маҳаллий вақт билан соат 16:18да Қозоғистон темир йўллари маъмурий биносида ёнғин бошланди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар қилди.

Ёнғин 7 дақиқа ичида ўчирилди. Воқеа жойига тезкорлик билан етиб келган ФВВ ва ИВВ бригадаларига ходимлар ҳам ёрдам беришди. Ёнғинни ўчиришга 32 қутқарувчи ва 8 техника бирлиги жалб қилинди.
Воқеа жойида ҳеч ким зарар кўрмади.
Ёнғинга сабаб сифатида бинонинг стиллобат қисмидаги синтетик плёнканинг ўт олиши кўрсатилди. Бунинг оқибатида 100 кв м майдон ёнғин ичида қолган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш