Жаҳон | 16:17 / 24.09.2015
6127
1 дақиқада ўқилади

Россияда Қурбон ҳайити байрами нишонланмоқда

24 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида 140 минг киши Қурбон ҳайити байрамини нишонлашда иштирок этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Ҳуқуқ-тартиб қоидалари бузилиши ва фавқулодда ҳолатларга йўл қўйилмади. Москва полицияси жамоатчилик тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги тўлиқ ҳажмда таъминланди”, - деди ИИВнинг Москва шаҳар бош бошқармаси вакили Андрей Галиакберов.
Байрам муносабати билан шаҳардаги айрим кўчалар ёпиб қўйилди.
Шу муносабат билан Россияда нишонланган Қурбон ҳайити байрамидан олинган фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш