Ўзбекистон | 17:49 / 30.09.2015
4282
1 дақиқада ўқилади
“Ўзбектелеком” Жиззахда синов гибрид электр станциясини ишга туширди
“Ўзбектелеком” АК Жиззах вилоятида синов гибрид қуёш-шамол-дизель электр станциясини ишга туширди. Бу ҳақда 15-16 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилган ахборот-коммуникация технологияларига бағишланган ICTFORUM 2015 форуми доирасидаги маълум қилинди.
“Қишлоқ туманларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш” лойиҳаси 2010 йилда Ҳайдарободда ўтказилган халқаро электр алоқаси ривожланиши конференциясида қабул қилинган 17-сонли резолюциянинг минтақавий ташаббусларидан бири сифатида қабул қилинган эди.
2010 йилда “Ўзбектелеком” ва Халқаро электр алоқаси иттифоқи ўртасида тузилган шартнома асосида Жиззахдаги “Замбар” объектида (Ғаллаорол тумани) синов станцияси қурилди.