Спорт | 16:11 / 23.10.2015
3445
2 дақиқада ўқилади

ХХР раиси Британияга ташрифи доирасида “Манчестер Сити” жамоаси базасига ташриф буюрди

Хитой халқ Республикаси президенти Си Цзинпинг бугун Англиянинг «Манчестер Сити» клуби қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» расмий сайти хабар тарқатмоқда.

ХХР президентига ташриф давомида Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ҳамроҳлик қилди. Мартабали меҳмонлар клуб президенти Халдун ал-Муборак бошчилигида клубнинг 80 гектардан иборат ҳудудида жойлашган футбол академияси, клуб бош қароргоҳи, музейларни кўздан кечиришди.

Ташриф давомида прездент «Сити»нинг бугунги кундаги асосий ҳужумчиси бўлган Серхио Агуэро билан ҳам учрашди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» клубида ўз даврида тўп сурган хитойлик Сун Жи Хай ҳозирда жамоанинг Хитойдаги расмий вакили сифатида иш олиб боради. Мазкур ташрифн амалга оширишда айнан Сун Жи Хай асосий ролни бажарган.

Бундан аввалроқ, ХХР раиси Британияга ташрифи чоғида “Манчестер Сити” жамоаси базасига ташриф буюриши ҳақида хабар қилинганди.

Хитой раҳбарини Манчестер шаҳрига олиб боришдан олдинроқ, Дэвид Кэмерон у билан пивохўрлик қилганди.