Қирғизистонлик битирувчилар зиёфат ўрнига 7 фарзанди бор ёлғиз онага уй қуриб беришди
Қирғизистоннинг Талас вилояти Бакай-Ата туманида мактаб битирувчилари зиёфат пулларига етти фарзанди билан ёлғиз қолган онага 4 хонали уй қуриб беришди. Бу ҳақда Turmush хабар қилди.
Хабарда келтирилишича, маҳаллий мактабни бундан ўй йил муқаддам тамомлаган собиқ ўқувчилар ушбу санани қандай нишонлаш тўғрисидаги ғоялар муҳокама қилаётган вақтда ёлғиз она учун уй қуриб бериш фикри ўртага ташланган. Шундан сўнг синфдошлар зиёфат учун сарфланиши лозим бўлган пулларни эски уйи қарийб вайрон бўлган боқувчисиз оила учун янги уй қуриб беришга қарор қилишди.
Тўрт хонали янги уй қурилишида синфдошлар билан биргаликда маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этди. Битирувчиларнинг сўзларига кўра, уй қурилиши ва жиҳозланишида қурилиш материалларидан ташқари, қўшимча 300 минг сўм йўналтирилган.