Жаҳон | 19:42 / 20.11.2015
2678
1 дақиқада ўқилади

АҚШ авиакомпанияси йўловчилар учун “пицца байрами” уюштирди

АҚШда Delta Airlines авиакомпанияси йўналиши ўзгартирилган рейс йўловчилар учун “пицца байрами”ни ташкил этди, деб хабар бермоқда Metro. Ноқулай об-ҳаво шароити боис ўз йўналишини ўзгартирган парвозлар йўловчилари ана шундай сийловга лойиқ кўрилди.

Бу тадбир ўз самарасини берди: торнадо сабаб ушланиб қолинган йўловчилар ортиқ ташвишга тушишмади, деб ёзади нашр. “Айрим жойларда, мисол учун Колумбия (Жанубий Каролина) аэропортида Атлантага учмоқчи бўлган, аммо кутиб қолган йўловчилар учун пицца буюртма қилинди”, – деб маълум қилди компания матбуот котиби. Унинг сўзларига кўра, Delta Airlines авиакомпанияси мана шундай вазиятларда қўллайдиган чора-тадбирлари сабаб йўловчиларга манзур келади.