Жаҳон | 14:21 / 24.11.2015
11263
1 дақиқада ўқилади
Россия Мудофаа вазирлиги Сурия ва Туркия чегарасида Су-24 русумли самолёти қулаганини тасдиқлади (видео)
Россияга тегишли Су-24 русумли бомбардимончи ҳарбий самолёт Сурия ҳудудида ҳалокатга учрагани тасдиқланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг хабар берилишича, самолёт ердан туриб уриб туширилган.
"Самолёт 6 минг метр баландликда бўлган. Учувчиларнинг тақдири ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, улар ҳалокатдан олдин самоётни тарк этишган. Вазирлик аниқ айтадики, самолёт бу вақтда Сурия осмонида бўлган", дея маълум қилинади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Бироз олдинроқ, Туркиянинг F-16 русумли қирувчи самолёти Россиянинг Су-24 русумли самолётини у Туркия ҳаво чегарасини бузиб ўтгани учун уриб туширгани ҳақида хабар берилганди.