Фан-техника | 18:32 / 02.12.2015
5740
1 дақиқада ўқилади
Тармоқда Volvo S80 ўринбосарининг фотосуратлари пайдо бўлди
Autoblog нашри Volvo S90 седанининг биринчи фотосуратларини эълон қилди. Бу модель S80 флагманининг ўрнига келади, унинг оммавий дебюти эса кейинги йил январида Детройтда бўлади.
Янги модель SPA модуль платформасида қурилади. Охирги маълумотларга қараганда, 4 эшикли машина 4 цилиндрли 190-320 от кучига эга турболи двигателлар, шунингдек, 400 от кучига эга гибрид куч қурилмаси билан жиҳозланади.
Седандан сўнг V90 универсали чиқарилади. Бу автомобиль дизайни Хитойда Франциянинг Norev фирмаси буюртмасига кўра тайёрланган кенг масштабли моделда ошкор этилган эди. Унга қадар S90 интерьерининг жосуслик фотосуратлари чиқарилган эди.