Фан-техника | 15:31 / 10.12.2015
8090
1 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz янги E-Class седанининг салонини кўрсатди

Mercedes-Benz компанияси биринчи авлод E-Class моделининг салонида олинган дастлабки расмий суратлар ва видеолавҳаларни намойиш этди. Седан тўлиғича 2015 йил охирида тақдим этилади, оммавий дебют эса Детройтда ўтадиган январь автосалонига мўлжалланган.

Суратлар асосида экспертларнинг хулоса қилишича, Mercedes-Benz E-Class салони кўп жиҳатдан S-Class седанининг деталларини такрорлайди. Моделлардаги ўзига рақамли ускуналар панели ва кўнгилочар тизимни олувчи иккиталик дисплейлар бир хил.
Моделнинг харид вариантига қараб ундаги руль, навигациянинг кўриниши, шунингдек, ишлов бериш материаллари ва ранглари алмашади.

Модель сматфондан калит сифатида фойдаланиш имкониятини берадиган NFC тизими билан жиҳозланади. Бунинг учун махсус ҳимояланган SIM-карта талаб қилинади.
Автомобиль сотувлари 2016 йил апрелидан бошланади. Дастлаб седандан бошланади, сўнг дилерларга универсал етказиб берилади.