Жамият | 19:07 / 13.12.2015
24023
5 дақиқада ўқилади

"Бир оилага бир бола" шиори қурбонлари

Октябрь ойининг охирида Хитойда 1979 йилдан буён амал қилиб келаётган «Бир оилага бир бола» дастурининг бекор қилиниши катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Бироқ миллионлаб хитойликлар учун ушбу кампаниянинг бекор қилиниши қайғу ва янги аламларга сабаб бўлди: улар ягона фарзандидан ажралган ва ёши ўтиб қолгани учун фарзанд кўролмайдиганлардир. Ким Кюнг Хун ушбу қарорнинг қабул қилиниши энди ҳеч нарсани ўзгартира олмайдиган оилалар фототарихи билан ўртоқлашди.

Хитойда туғилиш жараёнини тартибга солиш кампаниясининг мақсади ХХРда аҳоли сонини 2000 йилга келиб 1,2 миллиард кишидан оширмаслик эди. Бунга эришилди ҳам: 2000 йилнинг 1 ноябрида аҳоли сони кўзланган чегарадан атиги 42,5 миллион кишига кўп бўлди холос. Бироқ дастур кўзда тутилмаган оқибатларга ҳам олиб келди: Хитойда жинсий нотенглик ва аҳолининг қариши кузатилмоқда. Аксарият оилалар селектив абортни маъқул кўради: бўлажак фарзанди ўғил бўлсагина уни сақлаб қолишади. Хитойликларнинг фақат меросхўр бўлсагина дунёга келтиришга уринишлари натижасида мамлакатда эркаклар сони аёлларга нисбатан 20 миллион нафарга ортиб кетди. 2020 йилга келиб бу рақам 24 миллионга етади.

Сунь Хуаньпин 55 ёшда. 2013 йилда унинг ўғли автоҳалокат сабабли дунёдан кўз юмган. Аёл ва унинг эри ёши ўтиб қолишгани учун энди фарзандли бўлишолмайди. Уларнинг ягона қувончи эса ўғлининг севимли итидир.

Хуаньпин ўғли ҳақида гапираркан, кўзёшларини тия олмайди. Унинг вафотидан сўнг она гипертония, тушкунлик ва қандли диабет касалликларига дучор бўлди. Оила тиббий харажатлар учун марҳум ўғлининг тўйи учун тўплаган пулларини сарфлайди. Аёл бир пайтлар иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган, бироқ «Бир оилага бир бола» сиёсати сабабли аборт қилдиришга мажбур бўлганди. 

Сунь ҳалок бўлган ўғлининг ҳужжатини кўрсатмоқда — «фахрли ягона фарзанд сертификати». Унда демографик кампаниянинг шиори ёзилган: «Инқилоб учун — фақат бир бола». 

54 ёшли Хуань Пэйяо илгари ўғлига тегишли бўлган хонада асраб олган қизи билан ўйнамоқда. Ўғли 1985 йилда туғилган ва 2011 йили йўл ҳодисасида ҳалок бўлганди. Аёл ишлаган фабрикада ходималар қатъий назорат остида бўлишгани боис у иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлганини билганида аборт қилдирганди. 

Пэйяо марҳум ўғлининг суратини кўрсатмоқда. Ўғлининг вафотидан сўнг у қиз асраб олди.

Пэйяо фарзанд асраб олгани учун ягона фазандидан дучор бўлганлар учун мўлжалланган давлат тўловидан маҳрум бўлди. Аёл нафақаси эвазига кун кечиради.

Цзян Вэймао ва Чжан Иньсюнинг 1984 йилда туғилган ўғли 2010 йилда қандли диабет касаллигидан вафот этган. Эр-хотинлар шиша фабрикасида ишлашган ва ишдан ажралиб қолишдан қўрқишгани учун иккинчи фарзандни кўриш ҳақида ўйлашмаган ҳам.

Эндиликда ёши ўтиб қолган Цзян Вэймао ва Чжан Иньсю ота-оналари билан яшашмоқда. Ўғлининг касаллигини даволаш учун кўп пул сарфлаш оқибатида улар қарзга ботиб қолишган.

Ҳозирда Цзян Вэймао ва Чжан Иньсюнинг ягона даромад манбаи – нафақа. Бироқ бу тиббий харажатларни қоплашган кифоя қилмайди. 

56 ёшли Гао Чжао вафот этган ўғлининг билагузугини кўрсатмоқда. Унинг ўғли 1984 йилда туғилиб, 2014 йилда ҳалок бўлган. Ҳукумат оилага ҳар ой 680 юан (106 доллар) тўлаб боради. 

Цуй Вэньлань 53 ёшда. Унинг ўғли касаллик сабабли 2014 йилда вафот этган. 

Вэньлань ЙТҲ натижасида пайдо бўлган елкасидаги жароҳатни кўрсатмоқда. Унинг таъкидлашича, жарроҳлик аралашувига розилик билдириш учун ўғли бўлмаганлиги сабабли шифокорлар уни операция қилишдан бош тортишган. 

Цуй Вэньлань ўғлининг сурати.

Чжэн Цин ва унинг турмуш ўртоғи 56 ёшда. Уларнинг ягона меросхўрлари 2012 йилда ЙТҲда ҳалок бўлган. 

Ота-она ўғлининг қабри устида. 

Хитойда қабр устига егулик олиб келиш одати бор. 

Оила Хитой ҳукуматидан ягона фарзандини йўқотган оилаларга фаолроқ моддий ва маънавий ёрдам беришни сўраган. 

Чжэн Цин ва унинг турмуш ўртоғи қабристонда.