Жамият | 19:20 / 13.12.2015
10402
2 дақиқада ўқилади

Британиялик энг ёлғиз ўқувчи

Ўн ёшли Арон Андерсон Шотландиядаги чекка орол Аут-Скеррисдаги мактабнинг ягона ўқувчисидир. У дарсларга бир ўзи қатнайди, тушликда ҳам ёлғиз, ўйин вақтида ҳам бир ўзи.

Арон отасига ўхшаб балиқчи бўлишни орзу қилади. У инглиз тили, математика, илм-фан, таом тайёрлаш ва меҳнатни ўрганмоқда. Мактабда иккита синф хонаси, меҳнат ҳонаси, мусиқа ва меҳнат хоналари бор.

Ароннинг ўқиши йилига 75357 фунтдан ортиқ туради. Унинг икки акаси ҳам мана шу мактабга қатнашган, ҳозирда Аут-Скеррисдан кемада икки ярим соат йўл масофада жойлашган Леруик шаҳрида ўқишяпти. Улар уйга фақат байрамлар ва дам олиш кунларидагина келишади.

Арон ягона ўқувчи бўлиш ғалати эканлигини тан олади, бироқ унинг машғулотлари кўплиги ва оролни ташлаб кетишни истамаслигини айтади.

Арон Андерсон

Арон синфда

Танаффусда бир ўзи ўйнамоқда

Мактаб

Кучуги Тили билан

Онаси Денис Андерсон билан

Мили лақабли кучук билан

Арон маҳаллий дўконда ишлайдиган онасига ёрдам беради

Аут-Скеррис ороли