Спорт | 18:24 / 15.12.2015
4726
1 дақиқада ўқилади

"Лацио" дарвозабони голни нишонлаш вақтида жароҳат олиб, майдонни тарк этди

"Лацио" жамоаси дарвозабони Федерико Маркетти Италия А серияси доирасида "Сампдория"га қарши учрашувда ноодатий тарзда жароҳат олди.

Ўйиннинг 78 дақиқасида "Лацио" ҳужумчиси Матри гол уриб ҳисобни очди.

Бу вақтда эса жамоадошлари хурсандчилигига шерик бўлиш учун югурган дарвозабон қалтис ҳаракатланиши туфайли сон мушакларини шикастлаб олди. Натижада, 4 дақиқалик ёрдамдан кейин уни алмаштиришга тўғри келди.

Унинг ўрнига иккинчи дарвозабон Этрита Беришу ўйинни давом эттирди. У эса учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида гол ўтказиб юборди.