Спорт | 18:00 / 24.12.2015
2925
1 дақиқада ўқилади

Мексиканинг «Пачука» жамоаси Дарт Вейдерни "ўз таркибига қўшиб олди"

Мексиканинг «Пачука» футбол клуби Американинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби ва АҚШ терма жамоаси ҳимоячиси Омар Гонсалес билан шартнома имзолади. 27 ёшли футболчи ўзининг таништирув маросимига «Юлдузлар жанги» фильми қаҳрамони Дарт Вейдернинг кийимида кириб келган, дея хабар бермоқда ESPN.

Футболчи матбуот анжумани ўтказиладиган залга «Юлдузлар жанги» фильми саундтреки садолари остида чиқиб келган. Унга шунингдек фильмнинг бошқа қаҳрамонлари Чубакки, Оби-Вана Кенобилар ҳамроҳлик қилишган.

Жорж Лукаснинг мазкур кинокартинаси дунё кинопрокатларида 500 миллион доллар ишлашга улгурди. Мазкур трилогиянинг иккинчиси 2017, учинчиси — 2019 йилда чиқиши кутилмоқда.