Жамият | 09:38 / 08.01.2016
11472
3 дақиқада ўқилади

Калифорниялик эркак “Юлдузлар жанги” фильмидаги қаҳрамонга ўхшаш учун танасига ботокснинг 300 дан кўпроқ инъекциясини киритди

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи, “Юлдузлар жанги” фильмининг фанати, 41 ёшли Антонио Каррерас фильмдаги Жабба Хаттга ўхшаш учун бир неча бор тиғ остига ётиб, ўз танасига ботокснинг 300 дан кўпроқ инъекциясини киритди. Бу ҳақда www.pure-t.ru сайти маълум қилди.

Маълумот учун, ботокс косметик жарроҳликда ишлатиладиган восита бўлиб, тозаланган табиий оқсилдан иборат.

Ўз қаҳрамонидек қиёфага эга бўлиш учун Антонио 300 минг доллардан кўпроқ пул сарфлаган ва бунинг учун амалга оширилган жараённинг натижаларидан катта қониқиш ҳис қилди. “Мен ўзимни кўзгуда кўрганимда ёшларимни зўрға тийиб турдим, натижа мен кутгандан ҳам аълороқ бўлди”, деб айтмоқда “янги Жабба Хатт”.

“Болалигимда бошқа болалар мени жуда кўп хафа қилишган ва Жабба Хатт қаҳрамони ўйлаб топилганига қарамасдан, мен учун жуда яқин бўлиб қолди. Мен “Юлдузлар жанги”ни менимча минглаб марта кўриб чиққанман ва Жаббанинг барча одатлари ва феъл-атворини биламан”, деб таъкидламоқда Антонио.

Бироқ Антонионинг яқинлари унинг хурсандчилигини у билан баҳам кўришмаяпти, улар Антонионинг бу “қилмишидан” карахт ҳолга тушишди.

Антонионинг катта акаси у руҳий муаммоларга эгалиги ва руҳий терапияга муҳтожлигини айтган. Синглиси Таня эса Антонио операциядан олдин улар билан маслаҳатлашмаганидан афсусдалигини айтмоқда: “Агар у биз билан гаплашганда биз уни бу йўлдан қайтара олган бўлардик”.

Бироқ Антонионинг 76 ёшли онаси уни қўллаб-қувватлаши ва у билан фахрланиши айтган. “У исталган кўринишда чиройли. Мен кекса аёлман ва модага унча ҳам тушунмайман, бироқ Антонио шуни истаган экан, бу тангрининг иродаси бўлган. Ҳеч нима шунчаки содир бўлмайди ва барча нарсанинг ўз сабаби бор. Ҳаётда бундан ҳам ёмонроқ нарсалар ҳам бўлиши мумкин эди”, деб айтмоқда Антонионинг онаси.