Жаҳон | 19:50 / 08.01.2016
8938
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия дзюдо термаси билан машғулотлар ўтказди

Россия президенти Владимир Путин дзюдо бўйича Россия терма жамоаси билан машғулотлар ўтказди. Машғулотлар Сочидаги “Юг Спорт” Россия терма жамоаларини тайёрлаш жанубий федерал марказида ўтказилди.

Татамига Лондонда ўтган Олимпия ўйинлари чемпионлари Арсен Галстян, Мансур Исаев ва Тагир Хайбулаевлар чиққан, машғулотларга эса Россия терма жамоасининг италиялик бош мураббийи Эцио Гамба бошчилик қилган.

Айтилишича, Путин ҳамма билан бирга машқ қилган. Тагир Хайбулаев Путиннинг яхши спорт формасида эканлигини эътироф этган.