Фан-техника | 15:19 / 23.01.2016
3564
1 дақиқада ўқилади

Blue Origin суборбитал космик кеманинг яна бир марта учирилиши ва қўндирилишини намойиш этди

Amazon асосчиси Жефф Безосга тегишли Blue Origin компанияси New Shepard номлик суборбитал космик кемани яна бир марта учириб, қайта қўндирди. Бу компания 2 ой олдин, 23 ноябрь куни АҚШда суборбитал космик кемани биринчи марта вертикал қўндиришни амалга оширганди.

Бу сафар ракета Ер устидан 101,7 км (аввалгиси 100,5 км) баландликка кўтарилди.

Безос ўз сайтида бу жараён видеосини жойлаштирган.

Ракетанинг биринчи босқичи капсулани парашютлар воситасида тик ҳолатда қўндириш орқали амалга оширилган.

Илон Маскка тегишли бошқа бир хусусий компания SpaceX Falcon 9 нинг биринчи босқичини 2015 йил 22 декабрь куни қуруқликка муваффақиятли қўндирган эди.