Фан-техника | 23:15 / 26.01.2016
8112
2 дақиқада ўқилади

Япониялик ихтирочилар ҳавода дарахтларни муаллақ ушлаб турувчи мосламани ихтиро қилишди

Замонавий Air Bonsai япон лойиҳасининг яратувчилари кичик идишларда ўсимликларни ўстириш ва магнит левитациясини бирлаштиришга муваффақ бўлдилар. Бу ҳақда Mashable портали маълум қилди.

Янги ихтиро эвазига дарахтлар икки сантиметр баландликда махсус таглик устида ҳавода муаллақ турадилар.

Air Bonsai лойиҳасини Кюсю вилоятида жойлашган жамоа яратди. Ихтирочилар ўз ишланмаларини осонгина тушунтиришди: “Биз сизга почта орқали ҳақиқий ўсимликларни сиз уларни ҳавода муаллақ ҳолда мустақил ўстира олишингиз учун юборамиз”.

Ўсимликлар ҳавода муаллақ суза олишидан ташқари оддий ўсимликлардан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди.

Air Bonsai’нинг энг арзон тўплами нархи 200 доллар туради. У “энергетик база”, ўзгарувчан ток адаптери ва ўсимликни озиқа билан таъминлайдиган думалоқ мох тўпчадан иборат.

Қимматроқ тўплам эса 230 доллар туради. Унда ўсимликнинг асоси сифатида мох эмас, тош ишлатилган.

Жамоа Kickstarter краудфандинг майдончасида ўзига керак бўлган 80 минг долларлик маблағни йиға олди. Бу кўпчилик Air Bonsai’ни сотиб олишни истаётганидан дарак беради.

Таъкидлаш жоизки, буюмлар магнит таглик устида муаллақ турса ҳам, бунда ҳеч қандай янгилик йўқ. Бироқ Air Bonsai’да ҳаракатчан ва органик компонентларнинг уйғунлашгани фойдаланувчилар ва бошқа ихтирочиларни ҳайратлантира олди.