Жаҳон | 19:02 / 28.01.2016
3404
1 дақиқада ўқилади

Авиакомпания самолётдаги хавфсизлик ҳақида фермер ва балиқчи мисолида гапириб берди

Австралиянинг энг йирик авиакомпанияси эълон қилган янги реклама ролигида самолёт бортида хавфсизлик таъминланиши ҳақида фермер ва балиқчи мисолида ҳикоя қилиб берилди.

Роликда кундалик ишларни бажаришда хавфсизлик талабларига риоя қилиш кераклигини билмаган оддий австралияликлар иштирок этди. Клип мамлакатнинг 16 жойида суратга олинди.