Жамият | 10:05 / 18.02.2016
9409
1 дақиқада ўқилади

McDonald’s гамбургерлари ошқозон кислотасида даҳшатли тусга кириши аниқланди

Маълумки, овқат тановул қилинганда унинг ҳазм бўлиши учун ошқозонда ўзига хос жараёнлар юз беради.

Ноттингэм университети олимлари буни аниқлаш учун биз маза қилиб ейдиган гамбургер устида ўзига хос тажриба ўтказишди.

Интернетда бу тажриба акс эттирилган видео жойлаштирилди. Унда ошқозонда ҳазм қилиш жараёнида иштирок этадиган водород хлорид моддаси билан тўлдирилган идишга гамургер солингани ва 3 соатга бўктириб қўйилгани суратга олинган. Ниҳоят белгиланган вақт ўтгач, гамбургер “иштаҳани бўғадиган” тусга кирди, яъни у қора рангдаги лойқага айланиб қолди.