Жамият | 18:15 / 19.02.2016
6419
2 дақиқада ўқилади

Фото: Австралия шаҳарларидан бирини қуруқ ўт балоси қийнамоқда

Австралиянинг Вангарат шаҳарчаси аҳолиси ҳар куни “сочли офат” деб аталувчи Panicum effusum ўт тури билан бир неча соат курашишга мажбур.

Қуруқ ўсимликнинг сомонлари, том маънода, ҳовлиларни тўлдириб ташламоқда. Одамлар уларни худди қор каби йиғиштиришади ва бошқа чиқиндилар билан бирга шаҳар ташқарисига олиб чиқиб ташлашади.

Бу бало-ўт одамлар, машиналарнинг ҳаракатига халақит қиляпти. Бунинг устига у хавфсиз ҳам эмас – унинг таркибида истеъмол қилганда ҳайвонлар ва одамлар соғлигига зарар келтирувчи токсин мавжуд.

Panicum effusum ҳар йили ёз фаслида мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ҳудудларида ўсади, лекин 2016 йилда унинг ўсиши ва қуриши учун жуда қулай ҳаво шароити бўлди. Шамол эса уларни тарқатиб ташлаяпти.