Жамият | 10:32 / 22.02.2016
3577
1 дақиқада ўқилади

Ироқлик қочқинларнинг йўқолган мушуги тақдирини интернет орқали 6 минг киши кузатиб борди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ироқлик қочқинларнинг Грецияда йўқолиб қолган мушугини топишда астойдил ҳаракат қилишди. Бу воқеанинг ривожини 6 мингдан ортиқ киши кузатиб борди.

Ироқлик оила – аёл, унинг беш фарзанди ва мушуги 2015 йил ноябрда кўп қочоқлар қаторида Мўсулдан Европага йўл олишади. Қайиқда Ўрта Ер денгизини кечиб ўтиб, Грециянинг Лесбос оролига келишади. Сув ва оломондан қўрқиб кетган мушук эгаларидан қочиб кетади. Оила Европага йўлини давом эттиришга мажбур бўлади.

Бир неча кундан сўнг, мушукчани маҳаллий балиқчилар топиб олиб, унга Диас деб ном беришади ва кўнгиллилар гуруҳига топширишади. Шундай қилиб, омади келган Диас Берлинга келиб қолади.

2016 йилнинг февралида кўнгиллилар мушукчанинг Норвегиядаги эгаларини топишади ва омонатни етказишади.