Ўзбекистон | 19:11 / 26.02.2016
5701
1 дақиқада ўқилади

25 февраль куни Термизда ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 25 февраль куни Ўзбекистоннинг энг жанубий нуқтасида жойлашган Термиз шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи +30,1 даражани ташкил этди. Бундан аввал йилнинг шу кунидаги энг илиқ ҳарорат 1963 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳарорат +27,7 даражагача кўтарилганди.

25 февраль куни шунингдек, Самарқандда ҳам энг илиқ ҳарорат кузатилди (+25,7). Бу орқали Самарқандда 53 йил аввалги рекорд такрорланди.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Самарқанд, Термиз ва Нукусда сўнгги 53 йил ичидаги энг илиқ ҳарорат қайд этилганди. 22 февраль куни эса Тошкентда сўнгги 110 йил ичида февраль ойидаги энг илиқ ҳарорат кузатилди.