Жамият | 23:20 / 27.02.2016
4657
1 дақиқада ўқилади
АҚШда ўсмир математика ўқитувчисини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди
Ўзининг математика ўқитувчисининг номусига теккан ва ўлдирган 14 ёшли ўсмир Филип Чизм Массачусетс штатида умрбод қамоқ жазосига тортилди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.
Ўсмир адвокатлари у руҳан носоғлом эканлигини таъкидлашларига қарамасдан, суд уларнинг далилларини инобатга олмаган.
Ўсмир муддатдан аввал озод этилиши 40 йилдан аввал бўлмаган муддатда келади.
Бостонлик ўсмир 2013 йилдаёқ ўқитувчисини ўлдирганликда айбланганди. 24 ёшли ўқитувчи Коллин Ритцернинг жасади мактаб ёнидаги ўрмонда топилган.