Фан-техника | 18:24 / 29.02.2016
6554
2 дақиқада ўқилади

“Учар ликопча”нинг қанотларини “қайирдилар”

Carrozzeria Touring Superleggera Италия компанияси Disco Volante (“Учар ликопча”) нинг усти очиқ версияси - Spider’ни ишлаб чиқишди.
Янгиликнинг биринчи оммавий намойиши Женева Моторшоусида бўлиб ўтади. Родстернинг суратларини бир неча нашриёт, жумладан, World Car Fans ва Carscoops эълон қилди.

Disco Volante Spider нинг томи Alfa Romeo билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган икки карбонли панельдан иборат. Панелларнинг ҳар бири 3,5 килограммдан бўлиб, қўлда олинади. Ушбу қисмларни сақлаш жойи багаж бўлимида.

Купе сингари родстер ҳам Alfa Romeo 8C платформасида қурилган. Таҳминларга кўра, том қисмини олиш мумкин бўлган версияга ҳам қаттиқ томли вариантникидек – 4,7 литрли V8 двигатели ўрнатилган, ушбу двигател ҳаракатланаётган чоғида 450 от кучига ва 480 Нм га эга.
Disco Volante Spider нинг динамик тавсифномаси маълум эмас. Купе қўзғолиб, 4,2 сонияда соатига юз километр тезликка чиқа олади. Икки эшикли машинанинг максимал тезлиги соатига 290 километр.

Уст қисмини олиш мумкин бўлган “учар ликопчалар” 2013 йилда пайдо бўлган эди.