Жаҳон | 21:11 / 02.03.2016
6191
1 дақиқада ўқилади

Россия Европа Иттифоқи билан санкциялар бекор қилинишини муҳокама қилмайди

Россия ҳукумати Париждаги "норманд тўртлиги" учрашувида Россияга қарши киритилган санкциялар ва уларнинг бекор қилинишини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Бу ҳақда турли даражаларда гапирганимиздан келиб чиққан ҳолда, биз Европа Иттифоқи бўйича ҳамкасбларимиз билан санкияларнинг бекор қилиниш имкониятларини муҳокама қилмаймиз. Биз уларни киритмаганмиз. Уларни киритишганда, биздан сўрашмаган. Бу бизнинг муаммо эмас, бу Европа Иттифоқининг муаммоси, бу ушбу структуранинг ҳар иштирокчиси, алоҳида давлатлар ва бутун ушюманинг жамоавий муаммосидир", деб айтди Захарова.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россия ва Украина фуқароларига қарши киритилган санкцияларни ярим йилга узайтиришни режалаштираётгани маълум қилинганди.