Жамият | 15:54 / 03.03.2016
17395
2 дақиқада ўқилади

Кремль қотил-энага ҳақида: Гап бир телба аёл ҳақида кетмоқда

Фото: РИА «Новости»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 29 февраль куни Москвада 4 ёшли қизча қотиллигида гумон қилиниб қўлга олинган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова иши бўйича муносабат билдирди. У гумонланувчи бир телба экани ва унинг саволларга қайтараётган жавоблари ҳам шунга яраша қабул қилиниши ҳақда айтган.

Россия Тергов қўмитасида хабар берилишича, 29 февраль куни Москва шаҳри “Октябрское поле” метроси станциясида қўлида ёш бола бошини ушлаб олган аёл қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 1977 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова Москва шаҳридаги Народное ополчение кўчасидаги кўпқаватли уйларнинг бирида истиқомат қилувчи оилада энага бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, аёл қизчанинг ота-онаси уйдан чиқиб кетишларини кутган ва шундан сўнг қизчани ўлдириб, квартирага ўт қўйган ва телбанамо аҳволда кўчага чиқиб кетган. Ёнғин ўчирилгач, қизалоқнинг бошсиз танаси аниқланган (илк экспертиза хулосаларига кўра, қизалоқ аввал бўғиб ўлдирилган ва шундан сўнг боши танасидан жудо қилинган бўлиши ҳам мумкин).

Манбаларда айтилишича, унинг бу ҳаракати радикал экстремистлар томонидан уюштирилган. Аёлнинг ўзи бу ишни нега қилганини сўрашганида "Аллоҳ амри билан" дея жавоб қайтарган.

Песковнинг фикр билдиришича, айни вақтда у бир телбалиги учун, унинг сўзларига қараб хулоса қилиш тўғри бўлмайди.

"Бу ишни у амалга оширгани кўриниб турибди. Лекин у аввало телба. Мен балки хато қилаётгандирман, мен терговчи эмасман, суд ҳаками ҳам эмасман. Лекин менга шундай туюлмоқдаки, ундан фойдаланишган. У ўзига ўргатилган гапларни такрорлаган, Сурияда ҳам қизчалар ўлдирилаётганига жавоб сифатида бу ишни қилганини айтган ва Сурияга ИШИД сафига бориб қўшилиш нияти ҳақида билдирган", дейди матбуот котиби.

Песков шунингдек, бу фожиали воқеа Россия давлат телеканалларида кўрсатилмаганини маъқуллаган.

Мавзуга оид