Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда гўдак боланинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонлик энага ҳибсга олинди
Аёл болани чўмилтириш чоғида қўлидан тушириб юборган, оқибатда у шифохонада вафот этган.
Санкт-Петербургнинг Москва тумани суди ўзбекистонлик Севинчой Абдурасуловага нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Аёл Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.
Тергов хулосасига кўра, Абдурасулова 15 октябр куни энага сифатида 2024 йилда туғилган болага қараётган пайтида, уни чўмилтириш чоғида қўлидан ваннага тушириб юборган. Оқибатда бола бош суяги синиши билан тўмтоқ бош жароҳатини олган ва болалар шифохонасида вафот этган.
17 октябрда Абдурасулова ҳибсга олинган, 18 октябрда унга айблов қўйилган. У айбини тан олгани таъкидланмоқда.
Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш жиноятини назарда тутади. Бу икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача мажбурий меҳнат ёхуд шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025