Жамият | 00:40 / 05.03.2016
16973
2 дақиқада ўқилади

Москва мусулмонлари энага томонидан ўлдирилган қизча ота-онасига пул йиғдилар

Фото: Москва мусулмонлар диний бошқармаси

5 мартда Москва масжидлари ва мусулмон уммати марказларида жума намозидан кейин энагаси томонидан ваҳший ўлдирилган қизчанинг ота-онасига пул йиға бошланди. Кўпчилик диндорлар Москва мусулмонлар диний бошқармасининг бу ташаббусига хайрихоҳлик билдирдилар, бироқ бошқарма йиғилган пулнинг умумий қийматини айтишни истамади.

Пуллар 4 та жомеъ масжиди ва масжиди бўлмаган 7 та марказда йиғилди. Барча тўпланган пуллар қизчанинг ота-онасига топширилади.

Москва мусулмонлар диний бошқармасининг муфтийси Ильдар Аляутдинов бу акцияни "бир оила ва қалбининг тубигача ҳайратланган Россия жамиятининг мусибат олдидаги диний бирдамлиги рамзи" бўлди, деб айтди. Имом "ҳам инсонийлик, ҳам дин нуқтаи назаридан барча чегаралардан ташқарига чиқувчи бу ваҳший қотилликни ислом динига мансуб одам томонидан амалга оширилганидан" афсусдалигини айтди.

Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича бош тергов бошқармаси 4 мартда қизчанинг қотили, ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқуловага ушбу жиноят юзасидан расман айбловни эълон қилди.

Мавзуга оид