Спорт | 21:31 / 07.03.2016
5051
2 дақиқада ўқилади

Зинедин Зидан: "Мендан ҳам норози бўлиб ҳуштакбозлик қилишган, бу гоҳида яхшироқ ўйнашга ундайди"

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи афсонавий Зинедин Зидан "Рома"га қарши Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалининг жавоб учрашувидан олдин итальян клубининг кучига таҳсин айтди. Унинг айтишича, "Реал"нинг биринчи учрашувдаги 0:2 ҳисобидаги ғалабаси ҳали ҳеч нарсани англатмайди.

"Рома" жуда кучли рақиб, бироқ мен ўз жамоам ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман. Биламан, жуда оғир бўлади. Бироқ биз эътиборни сақлаб қолишимиз керак. Агар тегишлича ўйнамасак, ўйинни бой беришимиз мумкин. Бу ҳаммага тушунарли бўлиши керак. Бу учрашув биз учун жуда муҳим ўйиндир, чунки у жадвал бўйича навбатдаги ўйин. Бундай ўйинлар ёдда қолади. Мен футболчи бўлганимдаги туйғуларимни ҳали ҳам эслайман. Бизнинг жамоа ва баъзи ўйинчилар номига норозилик ҳуштаклари ҳақида гапирадиган бўлсак, бундай ҳолатлар доимо бўлади. Менга ҳам ҳуштакбозлик қилишган. Бошқа ўйинчиларга ҳам. Баъзида бу яхшироқ ўйнашга ундайди", деб ўз фикрларини билдириб ўтди Зидан.

"Реал"-"Рома" учрашуви 8 мартда Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.