Фан-техника | 21:59 / 09.03.2016
5348
1 дақиқада ўқилади

Пурковчи принтер бармоқлар изи сканерини алдай олди

Мичиган штати университети ходимлари смартфондаги бармоқлар изи сканерини оддий пурковчи принтер (струйний принтер) ёрдамида алдашга муваффақ бўлишди. Улар силлиқ қоғозда AgIC компаниясининг махсус бўёқлари билан бармоқлар изини босиб чиқариб, унинг ёрдамида Samsung Galaxy S6 ва Huawei Honor 7 каби смартфонлар ҳимоясини бемалол четлаб ўта олишди.

Қоғоздаги бармоқ изи унинг аслидаги ўлчамига аниқ мос келиши керак ва сканерга нисбатан оддий бармоқдек жойлашиши керак. Бундан ташқари, бармоқни бир дюймга 200 нуқта зичлигида чоп этиш керак. Юқоридаги шартларга амал қилинганда смартфон видеода кўрсатилгандек бир уринишда бир зумдаёқ блокдан чиқади.