Спорт | 23:38 / 29.03.2016
1967
1 дақиқада ўқилади
Сардор Рашидов Баҳрайнга қарши кечган учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Бугун, 29 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаши доирасида Ўзбекистон — Баҳрайн учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов учрашувдан сўнг энг яхши футболчи деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳрайнга қарши баҳснинг 49 дақиқасида Сардор Рашидов томонидан урилган гол ягоналигини сақлаб қолди ва Ўзбекистонга ғалаба келтирди.