Жаҳон | 16:22 / 06.04.2016
1973
1 дақиқада ўқилади
Норвегия телевидениесидаги шоулардан бирини суратга олиш жараёнида кутилмаган ҳодиса юз берди
Норвегиянинг NRK миллий телерадиокомпанияси фильм жамоаси Ромсдал аҳоли пунктида жойлашган Eikesdalsvatnet кўли яқинида “Typical Galskap” (шунчаки аҳмоқлик) шоусининг саҳналаридан бирини суратга олиш жараёнида ҳақиқий аҳмоқлик юз берди.
Гап шундаки, сценарий бўйича Ричард Ҳенриксен тоғ чеккасига ўрнатилган турникда айланиши лозим эди. Аммо, кутилмаганда, турник устуни қулаб, Ҳенриксен 1500 метрлар чамаси баландликдан пастга отилиб кетди.
Томошага масъул муҳаррир воқеадан ақлини йўқотишига бир бахя қолди.
Унинг бахтига, Ҳенриксенга парашют тақилганди. Акс ҳолда, томоша ўз номига мос бўлиши ҳам мумкин эди. Ричард парашютни очиб, соғ-омон ерга қўнишга муваффақ бўлган.