Ўзбекистон | 20:43 / 08.04.2016
1836
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Лавров билан учрашувда Ислом Каримовнинг Москвага ташрифига тайёрланиш масаласини муҳокама қилди

2016 йилнинг 8 апрель куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида қатнашаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг долзарб масалалари, МДҲ кун тартиби, баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишди.

Икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари олий даражадаги Ўзбекистон-Россия учрашувларига тайёргарликнинг боришини ҳам муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 25 апрель куни ҳарбий жўнатмалар масаласини муҳокама қилиш учун Москвага расмий ташриф уюштиради.