Спорт | 02:08 / 10.04.2016
1894
1 дақиқада ўқилади
“Барселона” Испания чемпионатидаги кетма-кет иккинчи мағлубиятни қайд этди
“Барселона” футбол бўйича Испания чемпионатининг 32-турида “Реал Сосьедад” билан кечган учрашувда мағлуб бўлди. Ўйин 0:1 ҳисоби билан якунланди. Каталонияликлар ўзларининг Испания чемпионатидаги иккинчи мағлубиятларини қарши олишди.
Испания Примераси. 32-тур
“Реал Сосьедад” — “Барселона” — 1:0
Гол: Оярсабаль 5.
Огоҳлантириш: Ильяраменди, 25 — Туран, 43; Маскерано, 68; Пике, 90+2.